Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иккинчи ярим йилликда “Оилавий тадбиркорлик” дастури қамрови 1,5 баробар оширилади
11:06 / 2024-07-17

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш юзасидан биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибалари ўзини оқлаганини ҳисобга олиб, уларга янги суръат бағишлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Жумладан, ҳали 4 минг 122 та маҳаллада ихтисослашув даражаси пастлиги қайд этилди.

Жорий йил якунигача “Сайхунобод тажрибаси”, яъни иқтисодий комплекс ташкилотларининг маҳаллага тушиб, хонадонбай ишлаш тизими асосида ҳар бир маҳалладаги хонадонлар учун молиявий пакет қилиб берилиши белгиланди. Бу орқали 495 минг аҳоли бандлигини таъминлаш мумкин бўлади.

Мутасаддиларга иккинчи ярим йилликда “Оилавий тадбиркорлик” дастури қамровини 1,5 баробар ошириб, 4 триллион сўм ажратиш топширилди.

Йил якунигача камида 50 та янги микро-молиялаш ташкилотини очиб, уларни кредитлашга 1 триллион сўм ресурс бериш  вазифаси қўйилди.

ЎзА