Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иккинчи учрашув: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази лингвистик таҳлили
14:14 / 2022-08-23

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) экспертлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан учрашувида сўзлаган нутқининг лингвистик таҳлилини ўтказди.

Тасвирий ифодаловчи сўзлардан фойдаланиб, таҳлилчилар давлат раҳбари нимага кўпроқ эътибор қаратаётганини аниқлади.

Жорий йил 22 август куни Тошкентдаги Конгресс-ҳоллда Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан иккинчи очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот чоғида тадбиркорлардан келиб тушган 12 мингдан ортиқ долзарб муаммолар, уларни ҳал этиш йўллари, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинди.

Таҳлилларга кўра, тадбиркорлар томонидан келиб тушган 3 мингга яқин мурожаат янги лойиҳаларни бошлаш, бизнесни кенгайтириш ва айланма маблағларни кўпайтириш билан боғлиқ.

1,5 минг тадбиркор солиқ маъмурчилигининг мураккаблиги ва текширувлар бўйича ўз эътирозларини билдирган.

2 мингдан ортиқ мурожаатлар инфратузилмага уланиш, ер ва жой ажратиш масалалари билан боғлиқ. Мулк дахлсизлиги, тадбиркорлик фаолиятига аралашиш ҳам бизнес вакилларини жиддий ташвишга солаётгани мурожаатларда акс этган.

Давлатимиз раҳбари ушбу мурожаатлар асосида соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш юзасидан 5 та йўналишда ташаббусларни билдирди.

Президент нутқининг лингвистик таҳлил натижалари давлат раҳбари нимага кўпроқ эътибор қаратаётганини аниқлайди. Шавкат Мирзиёев ўз нутқида жами 3 445 та сўздан фойдаланган.

Президент нутқининг таҳлили тадбиркорларнинг энг долзарб муаммолари солиқлар ва кредитлар эканлигини кўрсатди.

Президент томонидан энг кўп тилга олинган сўзлар "тадбиркор", "бизнес", "солиқ", "банк" ва "кредитлар" бўлди.

Хусусан, “тадбиркор” сўзи 86 марта, "бизнес" сўзи 43 марта, "солиқ" сўзи 40 марта ва "банк" ва у билан боғлиқ сўзлар 21 марта айтилган.

Давлат раҳбари солиқлар мавзусида гапирар экан, бизнес учун солиқ юкини тушириш сиёсати давом этишини, 2023 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкаси 12 фоизга туширилиши айтилди.

Бундан ташқари, жорий йил 1 июлдан бошлаб, бўш турган бино ва фойдаланилмаётган ер участкасига нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкаларини қўллаш бекор қилинди. Аммо аввал ошириб ҳисобланган солиқлар ҳозирда 19 минг тадбиркорни безовта қилаётгани ва бу бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушгани ҳақида маълумот берилди. Шуларни инобатга олиб, тадбиркорларнинг оширилган солиқ ставкалари бўйича ҳисобланган 2 триллион сўмлик қарзларидан бутунлай воз кечилиши айтилди.

Шуларни инобатга олиб, тадбиркорларнинг оширилган солиқ ставкалари бўйича ҳисобланган 2 триллион сўмлик қарзларидан бутунлай воз кечилиши айтилди.

 

ЎзА