Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иккинчи баҳс ҳам дуранг билан тугади
10:42 / 2022-07-16

Жорий йилнинг куз фаслида Қувайт давлатида ўтиши режалаштирилган Осиё чемпионатига тайёргарлик босқичи доирасида футзал бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари Жиззах шаҳрида иккинчи ўртоқлик назорат учрашувини ўтказди.

“Сўғдиёна” спорт мажмуасида ташкил этилган ушбу баҳс биринчисига қараганда кескин ва муросасиз курашларга бой бўлди. Ўйиннинг 6-дақиқасида терма жамоамиз аъзоси Ҳусниддин Нишонов ҳисобни очди – 1:0. Биринчи бўлим ана шундай натижа билан якунланди. 

Учрашувнинг 27-дақиқасида тожикистонлик Абдуқаюм Умаров ўртадаги фарқни йўққа чиқарди – 1:1. Орадан 1 дақиқа ўтиб, терма жамоамиз сардори Дилшод Раҳматов рақиб дарвозасига 2-голни йўллаб, фарқни яна 1 тага оширди.

Баҳодир Аҳмедов экспериментал таркибни туширган бўлсада, ишқибозлар, ғалаба ўзбекистонликлар томонида бўлар эканда, деб турган бир пайтда, яна ўша тиниб-тинчимас Абдуқаюм Умаров баҳс тугашига саноқли дақиқалар қолганида ҳисобни тенглаштирди – 2:2. 

Шундай қитлиб, Ўзбекистон терма жамоаси футзалчилари 2-баҳсда ҳам тожикистонликларни енга олмади. 

Ўзбекистон ва Тожикистон футзал термалари ўртасидаги 3-баҳс ҳам Жиззахдаги “Сўғдиёна” спорт мажмуасида 17 июль куни кеч соат 19:00 да бошланади.

А.ҚАЮМОВ, ЎзА