Икки теннисчимиз АҚШ кортларида тўқнаш келади
Индиан-Уэлс шаҳрида (АҚШ) аёллар ўртасида WTA 1000 тоифасига кирувчи "Indian Wells Open" халқаро турнирининг асосий тўр баҳсларига йўлланма берувчи саралаш учрашувлари бошланди.
Қувонарлиси, мазкур мусобақанинг яккалик баҳсларида мамлакатимиз шарафини Камилла Раҳимова ва Мария Тимофеева ҳимоя қилмоқда. Саралаш босқичининг илк даврасида Камилла аргентиналик Мария Лурдес Карле устидан 6:2, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Мария нидерландиялик Сюзан Ламенсни худди шу ҳисобда мағлуб этди.
Шу тариқа саралашнинг кейинги босқичига йўл олган Камилла ва Мария қуръа натижасига кўра ўзаро баҳс олиб боради. Ушбу учрашув ғолиби турнирнинг асосий тўр биринчи даврасига йўл олади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА