Икки таэквондочимиз Малайзияда зафар қучди
Малайзияда таэквондо WТ бўйича ўсмирлар ёш тоифасидаги Осиё чемпионати старт олди. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг 20 нафар аъзоси иштирок этмоқда.
Мусобақанинг илк кунида Никита Бибиков (-65 кг) ва Райҳона Асанбоева (-41кг) барча рақибларини енгиб, терма жамоамиз ҳисобига иккита олтин медални келтирди. Шунингдек, Амир Салиева ва Шаҳзода Камолова ўз вазн тоифаларида бронза медали билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, Малайзия мезбонлигида ўтаётган қитъа биринчилигининг ёшлар ўртасидаги беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалини қўлга киритган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА