Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Икки ўзбекистонлик ижодкор “Маданият устаси” халқаро мукофоти билан тақдирланди
17:21 / 2023-11-10

"Culture Masters" нодавлат ташкилоти Халқаро маслаҳат кенгашининг (IАC) иккинчи онлайн йиғилишида икки ўзбекистонлик ижодкорга "Маданият устаси" унвони берилди. Булар Ўзбекистон халқ бахшиси Бахшиқул Тоғаев ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Моҳичеҳра Шомуродовалардир.

Ушбу ташкилотнинг (Корея Республикаси) ташаббусига биноан "Маданият устаси" номли дастур жорий йилнинг апрель ойида таъсис этилган бўлиб, ташкилотнинг Халқаро маслаҳат кенгашида унвонга номзодлар илк бор кўриб чиқилди. 

Маданият вазирлиги ахборот хизматига кўра, ушбу халқаро мукофот ЮНEСКО номоддий маданий мероси рўйхатларига ҳам киритилган. 

Н.Усмонова, ЎзА