Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Икки ойда қўшимча 100 мингдан ортиқ янги ўқув адабиётлар профессионал таълим муассасаларига етказилди
11:39 / 2022-11-28

Профессионал таълим тизимида профессор-ўқитувчилар, олимлар ва соҳа мутахассислари томонидан яратилган янги ўқув адабиётларни нашр этиш босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига кўра, 2022/2023 ўқув йилининг ўтган икки ойи давомида қўшимча 40 номдаги 108 минг 423 нусхада янги ўқув адабиётлар профессионал таълим муассасаларига етказилди.

Ҳозирда 105 номда 249 минг 858 нусхадаги янги ўқув адабиётлардан таълим жараёнида фойдаланиб келинмоқда.

Жорий йил якунига қадар яна 38 номдаги 29 минг 874 нусхада ўқув адабиётларни чоп этиш ишлари якунланиб, профессионал таълим муассасаларига етказиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги йўналиши учун Германияда тайёрланган ўзбек тилида 1 минг 300 дона "Фермер бошланғич босқич" ҳамда 300 дона "Фермер ихтисослик босқичи" номли амалий ўқув қўлланмалари тегишли таълим муассасаларига етказиб берилди.

Технологик янгиланишларни ҳисобга олган ҳолда 381 номда махсус фанлар бўйича ўқитиш материаллари тўплами edu.profedu.uz электрон платформасига жойлаштирилди.

Олий таълим муассасалари томонидан техникумларга 9 минг 192 номда 122 минг нусхадаги ўқув-методик материаллар ҳамда 103 минг номда электрон ресурсларини таълим жараёнида фойдаланиш учун топширди.

Профессионал таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 10 минг 736 номда 47 минг 965 дона бадиий, ижтимой, сиёсий ва илмий ҳамда 5 минг 367 номда 58 минг 904 дона соҳа йўналишлари бўйича адабиётлар сотиб олинган.

ЎзА