Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Икки ойда фуқароларга 1 триллион 753 миллиард сўм ипотека кредитлари ажратилди
10:35 / 2022-03-14

Марказий банк жорий йилнинг январь-февраль ойи давомида тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган ипотека кредитлари ҳақида маълум қилди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ипотека кредитлари қолдиғи 2017 йилга нисбатан 4,9 баробарга ортиб, 37,4 триллион сўмга етган. Жорий йилнинг 2 ойида 11 минг 898 та фуқарога 1 триллион 753 миллиард сўм ипотека кредитлари ажратилган. 

32,9 миллиард сўм Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаш компанияси маблағлари, 261,5 миллиард сўми банк ўз маблағлари, 1 триллион 459,2 миллиард сўми Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган. 

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, ипотека кредитлари энг кўп ажратилган кучли бешталик – Тошкент шаҳри, Фарғона, Самарқанд, Сурхондарё ва Наманган вилоятларини ташкил этмоқда. Ипотека кредит энг кам ажратилган бешталик эса Жиззах, Сирдарё, Хоразм, Навоий вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасини ташкил этган. 

Ажратилган ипотека кредитларининг 1 минг 486 таси (195,5 млрд. сўм) ёки 12 фоизи иккиламчи бозорга ажратилган. Мос равишда 10 минг 412 таси (1558,1 млрд. сўм) ёки 88 фоизи бирламчи бозорга ажратилган. Ўтган йил якунлари бўйича ипотека бозорида иккиламчи кредитлар улуши 22 фоизни ташкил этган эди. 

Аввалроқ, Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаш компанияси томонидан иккиламчи ипотекани молиялаштириш вақтинча тўхтатилганлиги ҳақида хабар берилган эди. Ушбу даврда янги тартиб доирасида аҳолига якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун 493 та фуқароларга 45,6 миллиард сўм ипотека кредит ажратилган. 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА