Икки ойда 1 минг 382 та маъмурий иш расмийлаштирилди – “Ўзэнергоинспекция”
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланишда қонун-қоидаларга риоя этилиши юзасидан доимий назорат тадбирлари ташкил этилмоқда.
Жорий йилнинг шу вақтига қадар истеъмолчиларнинг энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 1 минг 382 та маъмурий иш расмийлаштирилди.
Аниқланган ноқонуний ҳолатларнинг 756 таси электр энергияси, 626 таси эса табиий газдан фойдаланишга доирдир.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА