Икки нафар мансабдор қўлга олинди
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимларида коррупциявий хавф-хатарлар, шунингдек, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича бир қатор чоралар кўрилиб, тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Афсуски, шунга қарамасдан тизимдаги айрим мансабдор шахслар томонидан бу борадаги жиноятлар содир этилиши ҳолатлари ҳамон кузатилмоқда.
Хусусан, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан тизимнинг айрим мансабдор шахслари ўз мансаб мавқеини суистеъмол қилганлиги аниқланди.
Улар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда пора олаётган вақтида қўлга олинди.
Ушбу шахсларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЎзА