Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди ва маъқулланди
15:00 / 2022-02-18

Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот хизматининг маълум қилишича, 2022 йил 18 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари –Туризм ва маданий мерос вазири лавозимига Азиз Абдуҳакимов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.

Шунингдек, Спортни ривожлантириш вазири лавозимига Адҳам Икромов номзоди кўриб чиқилди ва маъқулланди.