Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Икки буюк сиймо – бир буюк мерос” мавзусида вилоят семинари ўтказилди
14:49 / 2026-02-20

ФОТОРЕПОРТАЖ

Февраль ойи халқ хотирасида икки буюк сиймо — Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди билан муҳрланган. Шу муносабат билан Янги Наманган туманидаги 94-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Икки буюк сиймо – бир буюк мерос” шиори остида Наманган вилояти семинари бўлиб ўтди.

Семинар доирасида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига бағишланган маърифий тадбирлар, иншолар ва расмлар танлови, очиқ дарслар, мусиқа ва спорт тадбирлари ташкил этилди.

Вилоят семинари таълим сифатини ошириш, педагоглар ўртасида тажриба алмашиш ва ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилади.

[gallery-27774]

Маълумот учун, мазкур мактабда бугунги кунда 866 нафар ўқувчига 48 нафар педагог таълим-тарбия бериб келмоқда. Педагогларнинг 5 нафари олий, 5 нафари биринчи, 21 нафари иккинчи тоифага эга. Шунингдек, 9 нафар ўқитувчи халқаро, 3 нафари миллий сертификат соҳиби ҳисобланади. 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА