“Икки буюк ҳикмат, икки хушзабон”
Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти Муборак туман бўлинмаси, туман ахборот-кутубхона маркази, туман маданият бўлими, 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда тумандаги ҳарбий қисмлар ҳамкорлигида шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги ва шоҳ ҳамда шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 543 йиллиги муносабати билан “Икки буюк ҳикмат, икки хушзабон” номли маънавий-маърифий, маданий тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида тумандаги истеъдодли ёшлар томонидан Навоий ва Бобур асарлари асосида саҳналаштирилган бадиий чиқишлар намойиш этилди, ғазал ва рубоийлар ифодали ўқилди. Шунингдек, икки буюк мутафаккир ижодига бағишланган қўшиқлар ижро этилиб, тадбир иштирокчиларига ўзига хос маънавий кайфият бағишлади.




Туманда Навоий ва Бобур меросини кенг тарғиб қилишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири