Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Икки биатлончимиз Италияда ўз маҳоратини оширмоқда
13:26 / 2025-01-30

Хитойда 7-14 февраль кунлари “Ҳарбин-2025” IX қишки Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон делегацияси таркибида Дилмурод Абдураҳмонов ва Ролан Раимқулов биатлон баҳсларида иштирок этиши кутилмоқда.

Биатлон бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бўлган Дилмурод Абдураҳмонов ва Ролан Раимқулов айни дамда жорий йилги мавсум ва “Ҳарбин-2025” мусобақасида муносиб иштирок этиш учун Италияда тайёрланмоқда.  

Спортчиларимиз ўқув-машғулот йиғини доирасида Мартелло шаҳрида ташкил этилаётган Халқаро биатлон иттифоқи кубогида қатнашади. Улар мазкур мусобақадаги иштирокини спринт пойгасидан бошлайди.  

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА