English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Икки астронавт ва динозавр фазовий станция саҳнида
11:46 / 2020-06-01

“SpaceX Crew Dragon” учиш аппарати 19 соатлик парвоздан сўнг ХКСга туташтирилди ва шу тариқа фазогирлар Дуглас Харли ва Роберт Бенкен орбитага етказилди.


Анчадан буён кутилган шов-шувли воқеа ниҳоят рўй берди. NASA астронавтлари инсоният тарихида илк бор хусусий компания томонидан яратилган кемада фазога кўтарилиб, Халқаро космик станция бортига ўтиб олишди. Бу ҳақда “Euronews” хабар қилган.

“SpaceX Crew Dragon” учиш аппарати 19 соатлик парвоздан сўнг ХКСга туташтирилди ва шу тариқа фазогирлар Дуглас Харли ва Роберт Бенкен орбитага етказилди.

Фазовий станцияда уларни америкалик Кристофер Кессиди ҳамда россиялик космонавтлар Анатолий Иванишин ва Иван Вагнер кутиб олишди.

Экипаж, гарчи, бироз аввал қўл билан бошқариладиган тизимни текшириб олган бўлсада, туташув автомат режимда кечди.

Астронавтлар ўз кемаларини «Индевор» («Интилиш») деб аташди. Улар қачонлардир бирга учган шаттл шундай номланганди.

Бундан ташқари, Харли ва Бенкен тўғридан-тўғри трансляция давомида томошабинларга учишга тайёргарлик жараёни ҳақида сўзлаб беришди.

Роберт Бенкеннинг айтишича, ҳар иккала фазогирнинг ўғли бор, улар динозаврларга жуда қизиқишади. Икки оила парвоз олдидан тўпланди, барча жониворларни йиғиб, қайси бири оталари билан бирга космосга йўл олишини келишиб олишди. Болалар танлови «Тремор» номли апатозаврда тўхтади. Бу ноёб ҳайвон тимсоли астронавтларнинг ерга эсон-омон қўнишига ҳам «ёрдам беради». Ҳозирча сафарнинг тугаш муддати маълум эмас, фақат шуниси аниқки, парвоз бир ойдан тўрт ойгача чўзилиши мумкин.