Ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари ташкил этилади
Жорий йилнинг 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Қарори қабул қилинди.

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш ҳамда ушбу даврда тиббиёт ходимларини янада рағбатлантириш мақсадида қабул қилинган қарорга кўра, жорий йилнинг 20 июлидан кечаю кундуз навбатчилик қиладиган 1 нафар тиббиёт ходими ва 1 нафар ҳайдовчидан иборат ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари ташкил этилади.
Кучайтирилган тартиб даврида ҳар ой якунига қадар барча тез тиббий ёрдам бригадаларида ишловчи ходимларнинг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига врач ходимларга 2,5 миллион сўм, ўрта тиббиёт ходимларига 1,5 миллион сўм, ҳайдовчиларга 1,0 миллион сўмдан қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари тўланади.