Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
IJF раҳбарининг эътирофи, етакчилик ўрнини сақлаб қолган Давлат Бобоновнинг мукофоти...
14:46 / 2022-12-26

Дзюдо бўйича "Токио-2020" Олимпиадаси совриндори, жаҳон чемпиони Давлат Бобонов Халқаро дзюдо федерацияси томонидан 2022 йил якунларига кўра, 10 минг АҚШ доллари билан мукофотланади.

Истеъдодли спортчимиз ортда қолаётган йил мобайнида бир қатор халқаро турнирларда етакчиликка эришиши ҳамда пойтахтимизда ўтган Жаҳон чемпионатида олтин медалга сазовор бўлгани боис Халқаро дзюдо федерацияси рейтингида етакчиликни сақлаб қолди.  

Яқинда Исроилда поёнига етган “World Judo Masters” мусобақасидан сўнг эълон қилинган янгиланган рейтинг жадвалида Д.Бобонов ўз етакчилик ўрнига эга эканлиги қайд этилди.  

Йил якунидаги пешқадамлик учун Д.Бобонов Халқаро дзюдо федерацияси томонидан 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади, дея хабар бермоқда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати.  

Маҳоратли дзюдочиларимиздан Диёра Келдиёрова 52 килограмм вазнда 2023 йилни тўртинчи поғонада қаршилаётган бўлса, 73 килограммда Муроджон Йўлдошев 7-ўринда, Шаҳрам Аҳадов 11-ўринда, 81 килограммдаги вакилимиз Шарофиддин Болтабоев 5-ўринда, Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан йилнинг энг яхши спортчиси сифатида эътироф этилган Музаффарбек Тўрабоев 9-қаторда, “World Judo Masters” турнири совриндори Алишер Юсупов Халқаро дзюдо федерацияси рейтингида 6-ўриндан жой олишди.  

Шунингдек, мазкур рейтингда Дилшодбек Баратов (24), Сардор Нуруллаев (11), Муҳриддин Тиловов (22), Обидхон Нўъмонов(12), Ҳикматиллоҳ Тўраев(22), Отабек Тўрабоев (27), Шоҳрух Бахтиёров (21) каби бир қатор спортчиларимизнинг номлари қайд этилган. 

Яна бир эътиборга молик жиҳат – Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер янги йил табригида Тошкентда ўтган Жаҳон чемпионати дзюдо бўйича халқаро майдонда ўтказиб келинаётган ушбу тизимдаги мусобақаларнинг энг муваффақиятлиси бўлганлигини эътироф этди.  

 

Тўлқин Рўзиев, ЎзА