ИИВ: Янги йил байрами тинч ўтказилиши учун кўрилаётган чоралар (+видео)
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова “Янги йил” ҳамда “Президент арчаси” байрам тадбирлари давомида жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги қилинаётган ишлар юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда “Президент арчаси” тадбирлари ҳамда “Янги йил байрами”ни юқори савияда ўтказилиши белгиланган.
Жорий йилда жами 250 та объектларда байрам тадбирлари ўтказилиши режалаштирилиб, мазкур тадбирларда тахминан 1 млн нафар фуқаролар иштирок этиши кутилмоқда.
Батафсил видеода:
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/StpB1QxeE9Q" title="IIV: Yangi yil bayrami tinch oʻtkazilishi uchun koʻrilayotgan choralar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>М.Эшмирзаева, ЎзА