Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ИИВ: Оғуфурушлар қўлга олинмоқда
11:05 / 2023-04-14

Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти жиноят қидирув хизмати ҳамда Зангиота тумани ички ишлар бўлими  ходимлари билан ҳамкорликда тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди. 

Тадбирда 1970 йилда туғилган муқаддам судланган Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида яшовчи фуқаро М.Х.  Зангиота тумани ҳудудида махсус харидорга 4,23 грамм «гашиш» гиёҳвандлик воситасини 1 миллион сўмга сотган вақтда ашёвий далил билан қўлга олинган. 

Унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда меҳмонхона токчаси тагига яшириб қўйилган 2,6 грамм «марихуана» гиёҳвандлик воситаси топилиб, ашёвий далил сифатида олинди. 

Ушбу фуқаро билан олиб борилган тезкор тадбир натижасида 1973 йилда туғилган муқаддам судланган Янгийўл шаҳрида яшовчи фуқаро А.Н.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилди. Ошхонасида сотиш учун яшириб қўйилган қора целлофан пакет ичида 134 грамм, қоғоз ўрамга ўралган 2 дона 2,89 грамм ва 3,2 граммни ташкил этган «марихуана» гиёҳвандлик воситаси ҳамда унинг истеъмоли учун махсус ясалган пластик идиш топилиб, ашёвий далил сифатида олинди. 

Тезкор тадбир давомида жами 142,69 грамм «марихуана» гиёҳвандлик воситалари олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. 

Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ҳамкорликда Когон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса 1984 йилда туғилган Ш.Ф. бошқарувидаги «Газел» русумли транспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилди. Транспорт воситасининг бар қисмида рангсиз целлофан пакетда қуритилган ҳолда, бундан ташқари кийимининг ўнг чўнтагида умумий вазни 22,19 граммга тенг «марихуана» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.  

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА