Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ИИВ Малака ошириш институти ходимларининг таълим муассасаларида ўтказган навбатдаги тадбирлари
11:00 / 2019-11-02

Андижон ва Сирдарё вилоятларидаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирокида ўтказилган учрашувда “Тинчлик ва осойишталикни сақлашда ёшлар масъулияти” ҳақида сўз юритилди.


ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари жойларда ўтказаётган сайёр ўқув йиғинлари доирасида таълим муассасаларида маънавий-маърифий учрашувлар ва ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ҳам уюштиришмоқда.

Хусусан, Андижон ва Сирдарё вилоятларидаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирокида ўтказилган учрашувда “Тинчлик ва осойишталикни сақлашда ёшлар масъулияти” ҳақида сўз юритилди.

Ўтказилган тадбирларда ватанпарварлик ҳар бир давлат ҳаётининг маънавий асоси ҳисобланиши ва жамиятни ҳар томонлама ривожлантириш борасида энг муҳим сафарбар этувчи куч сифатида намоён бўлиши ҳақида сўз юритилди.

photo_2019-11-02_15-41-41.jpg

– ИИВ Малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилари томонидан мактаб ўқувчилари билан ўтказилган маънавий-маърифий тадбир бизлар учун катта сабоқ бўлди, – деди Андижон вилояти Хўжаобод тумани 31-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Азизбек Юлдашев. – “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” мавзусида ўтказилган викторина биз ўқувчиларда катта таассурот қолдирди, унда берилган саволлар қизиқарли бўлди. Бундай тадбирларнинг мунтазам ўтказилишини хоҳлар эдик, негаки улар орқали биз ҳуқуқий билимларимизни ҳам оширдик.

photo_2019-11-02_15-41-42.jpg

– Мактабимизда пойтахтимиздан келган мутахассислар томонидан ўтказилган маънавий-маърифий тадбир тенгдошларим қатори, менда ҳам катта таассурот қолдирди, – дейди Ширин шаҳридаги 4-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Моҳира Неъматжонова. – Айниқса, “Сиз ватанпарварлик, адолатпарварлик, ҳалоллик, одиллик, садоқатни қандай тушунасиз?” деган саволга ўқувчиларнинг турли ёндашувлари билан баҳс-музокарага айланиб кетди.

Ҳайъат аъзолари ўқувчиларнинг фаол иштироки ҳамда билимлари юзасидан ижобий фикр билдириб, юқори ўринларни эгаллаган жамоа аъзоларига эсдалик совғалари топширишди.

ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилаётган тадбирлар давом этмоқда.

ИИВ Малака ошириш институти

матбуот хизмати.