Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ИИВ Малака ошириш институти ходимларининг муҳтожлар ҳолидан хабар олиш анъанаси давом этмоқда
19:40 / 2019-11-19

ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан сайёр ўқув йиғинлари давомида кам таъминланган оилалар, якка ёлғиз кекса авлод вакиллари ҳамда ички ишлар органлари тизимида узоқ йиллар меҳнат қилиб бугунги кунда нафақада бўлган фахрийларнинг ҳолидан хабар олиши анъанага айланиб бормоқда.


ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан сайёр ўқув йиғинлари давомида кам таъминланган оилалар, якка ёлғиз кекса авлод вакиллари ҳамда ички ишлар органлари тизимида узоқ йиллар меҳнат қилиб бугунги кунда нафақада бўлган фахрийларнинг ҳолидан хабар олиши анъанага айланиб бормоқда.

Жумладан, Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони, 51 ёшли Нодира Ёқубова билан ўтказилган мулоқот жараёнида 10 йил аввал уйида эҳтиётсизлиги боис куйиши оқибатида ногирон бўлиб қолганлигини, қўни-қўшнилар, маҳалла фаоллари, профилактика инспектори тез-тез келиб уларнинг ҳолидан хабар олиб туришларини билдирди.

– Турмуш ўртоғим вафот этганига 10 йил бўлди, ёлғиз ўзим яшаяпман. Бир кам дунё деганларидек фарзандли бўла олмадик. Узоқ йиллар туманимиздаги бадиий буюмлар фабрикасида энергетик лавозимида ишладим, – дейди Чуст туманида яшовчи, 70 ёшни қаршилаган отахон Шукуржон Норинбоев. – Қўни-қўшнилар ва профилактика инспектори ёлғиз қолдиришмайди, ҳолимдан мунтазам хабар олиб туришибди. Бугун 70 ёшга тўлган кунимда пойтахтдан Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг бир гуруҳ ходимлари вақт ажратиб, уйимга келиб, туғилган куним билан табриклаши мен учун катта совға бўлди.

– Ярим йилдан буён инсульт олиб тўшакка михланиб қолган эдим, бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари эшигимни тақиллатиб келишди, – дейди Тошкент шаҳар Яшнобод тумани “Фарғона йўли” кўчасида яшовчи Тохир Тохтасинов. – Узоқ йиллар ички ишлар органларида турли лавозимларда хизмат қилдим. Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман.

Шунингдек, Бектемир туманида яшовчи, 15 ёшли ногиронлиги мавжуд Аҳад Мамадалиевлар ва Сергели тумани 8-сонли мактаб ўқувчиси, бир йилдан буён касаллиги боис мактабга боролмаган Парзона Комилжоноваларнинг ҳолидан ҳам хабар олинди.

Улар билан ўтказилган мулоқотлар жараёнида аниқланган муаммоларни ҳал этишга туман ИИБ раҳбарлари, хотин-қизлар масалалари бўйича туман раҳбарлари ва профилактика инспекторлари билан биргаликда тегишли идоралар орқали ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилди.

Энг муҳими, ушбу олийжаноб ишларга ҳар бир ходимнинг ўз ҳиссасини қўшиши келажакда ички ишлар органларини халқпарвар тизимга айлантиришда муҳим аҳамият касб этиши сайёр ўқув йиғинларида ҳам тушунтирилмоқда.

Зеро, Давлатимиз Раҳбари таъкидланганларидек, қаердаки саховат ва меҳру-мурувват бўлса, ана шу жойда файзу-барака қулоч ёзади.

ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати.