Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ИИВ: мактаблардаги битирув билан боғлиқ тадбирларда хавфсизлик таъминланмоқда
14:17 / 2023-05-25

25 май. Бу сана нафақат битирувчилар, балки барча учун ҳаяжонли кун. Битирувчилар мактаб билан хайрлашиб, катта ҳаёт остонасида, аввал битирганлар эса бу кун шукуҳини эсга олиб ажиб туйғуларни ҳис қилади.

Ҳақиқатан, бу сана ҳар бир инсон ҳаётидаги унутилмас онлардан бири. Лекин нима бўлишидан қатъи назар, ортиқча ҳаяжонга берилиб ножўя ишлар қилмаслик, яъни хавфсизлик қоидаларига амал қилиш фойдадан холи эмас.  

Чунки ўтган йилларда битирувчиларнинг ҳаддан зиёд ҳис-ҳаяжонга берилиб, ўзларини йўқотиб қўйгани оқибатида турли нохуш воқеалар ҳам рўй берган.  

Бундай ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида Ички ишлар вазирлиги томонидан жорий йилда зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизматидан маълум қилишларича, 2022-2023 ўқув йили якунланиши муносабати билан республика ҳудудида фаолият олиб бораётган жами 10 минг 280  таълим муассасасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига қарашли 10 минг 118 тасида тадбирлар ўтказилиши белгиланган. Уларда 6 миллион 336 мингдан зиёд фуқаро иштирокида байрам тадбирлари ўтказилмоқда.  

Ушбу тадбирлар давомида хавфсизликни таъминлашга 11 минг 725 нафар ички ишлар, 3 минг 318 нафар миллий гвардия ва 7 минг 298 нафар фавқулодда вазиятлар ходимлари ва ҳарбий хизматчилари хизматга жалб этилди.  

Шахсий таркиб хизматда фойдаланиши учун 9 мингдан зиёд  металлодетектор, яна шунча алоқа воситаси, 3,5 мингга яқин автотранспорт воситаси билан таъминланган.  

Республика ҳудудида 196 маданият ва истироҳат боғи мавжуд бўлиб, ушбу жойларда хавфсизликни таъминлашга 3 минг 573 нафар ички ишлар, 1 минг 371 нафар миллий гвардия ва 996 нафар фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизими ходимлари ва ҳарбий хизматчилари хизматга бириктирилган.  

Шахсий таркибга хизматда фойдаланиши учун мингдан зиёд  металлодетектор, 2 минг 325 алоқа ва 577 автотранспорт воситалари ажратилган. 

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари ҳам тадбирлар вақтида барча мактаблар атрофидаги йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминламоқда.  

Хавфсизлик чоралари кўрилаётгани яхши, албатта. Лекин ҳар бир шахс, ҳар бир фарзандимиз хавфсизлик қоидаларига ўзлари ҳам риоя этсагина хавфсизлик тўлақонли таъминланади. Тадбирлар ҳам файзли, шукуҳли бўлади.    

Шундай экан, хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни унутманг!  

 

Норгул Абдураимова,  

ЎзА