Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ИИВ: Ҳар қандай таҳдидли вазиятда 102, 1102 ва 1173 рақамларига мурожаат қилинг
10:29 / 2022-12-06

Юртимиздаги ноқулай об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда фуқароларнинг осойишталигини таъминлаш, ҳаёти ва соғлиғи ҳамда мулкини ҳимоялаш, шунингдек қийин вазиятларда кўмак кўрсатиш мақсадида ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг буйруғига асосан Ички ишлар органларининг барча шахсий таркиби кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди.

Ўз навбатида, Ички ишлар вазирлиги фуқаролар ва юртимизнинг меҳмонларига мурожаат қилди.  

Унда ўзингизга ёки яқинларингизга нисбатан ҳар қандай таҳдидли вазиятларда, хонадонда, кўчада ёки йўлларда бўлишингиздан қатъи назар, ички ишлар органларига 102, 1102 ва 1173 қисқа рақамлари орқали мурожаат қилиш сўралди.  

 

ЎзА