Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ИИВ: Фуқаролар мурожаатлари натижасида 19 мингдан зиёд шахснинг бузилган ҳуқуқи тикланди
17:58 / 2019-11-28

Ички ишлар органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлашга оид фаолиятига доир матбуот анжумани ташкил этилди.


Ички ишлар органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлашга оид фаолиятига доир матбуот анжумани ташкил этилди. 

Ички ишлар вазирининг матбуот котиби полковник Ш.Гиясов, вазирлик мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси раҳбарияти ва бошқа масъул ходимлар иштирок этган тадбирда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилаётгани қайд этилди. 

2019 йилнинг 10 ойи давомида вазирлик таркибий ва ҳудудий бўлинмаларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали жами 79 минг 775 мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 76 фоизи қаноатлантирилган ва 19 мингдан зиёд шахснинг ҳуқуқлари тикланган. 

Аҳолининг мавжуд долзарб муаммоларини ўрганиш мақсадида, мамлакатимизнинг энг олис, чекка, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси паст бўлган, тоғли ҳамда чегара ҳудудларида жойлашган аҳоли пунктларида вазирлик раҳбарияти томонидан 
136 маротаба оммавий сайёр қабул ўтказилиб, уларда фуқароларимиздан жами 7 минг 296 та турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушган.

Мазкур мурожаатларнинг 38,2 фоизи ижобий ҳал этилган. 35,6 фоизи бўйича малакали ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. 2,2 фоизи қонуний асосларга кўра рад этилган. 17,5 фоизи қонуний хал этиш чораларини кўриш учун тегишлилиги бўйича бошқа вазирлик ва идораларга юборилган.