Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ИИВ дзюдо жамоаси халқаро турнирда биринчи бўлди
10:51 / 2024-05-30

Москва шаҳрида армия ва полиция ходимлари ўртасида дзюдо бўйича халқаро турнир ташкил этилди.

Мазкур мусобақа хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган осойишталик посбонлари хотирасига бағишланди. Унда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги дзюдо терма жамоаси вакиллари барча рақибларини доғда қолдириб, кетма-кет иккинчи маротаба шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.  

Эслатиб ўтамиз, ушбу турнир ўн саккизинчи маротаба ўтказилди. Ушбу мусобақада Россия, Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжон давлатларидан жами 14 жамоа иштирок этди.  

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА