Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ИИВ академиясида “Инновацион таълим фонди” бунёд этилмоқда
11:15 / 2023-05-25

Хитой Ўзбекистоннинг етакчи иқтисодий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми бугунги кунда 9 миллиард долларга етган.

Муҳими, икки томонлама муносабатлар ўзаро ишонч асосида ривожланиб бормоқда.  

Бу Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги вакиллари билан учрашувда қайд этилди.  

Ўзаро мулоқот давомида таълим муассасасида барпо этилаётган “Инновацион таълим фонди” лойиҳасининг техник-иқтисодий параметрлари муҳокама қилинди.  

Академия раҳбари Рустам Ҳотамов манфаатли лойиҳани амалга оширишга қизиқиш юқори эканлигини мамнуният билан қайд этди. Мамлакатларимиз стратегик шерикликни юксак даражада қадрлаган ҳолда барча соҳаларда самарали ҳамкорлик қилиб келинаётгани ўз самарасини бермоқда.  

Айниқса, хавфсизлик, барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик хавф-хатарларга қарши биргаликда курашиш, бу борада мавжуд муаммоларни ҳамжиҳатликда ҳал этишда томонлар муштарак мақсадларни кўзлайди.  

Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги Халқаро иқтисодий ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари Зенг Ҳуа Ченг дўстона руҳдаги учрашув учун миннатдорлик билдирди. Унинг қайд этишича, ўтган давр мобайнида “Инновацион таълим фонди” қурилишини жадаллаштириш борасида қизғин иш олиб борилди. Ҳукуматлараро келишувлар асосида лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, тегишли тартибда экспертизадан ўтказилди. Қайд этиб ўтиш керакки, 2022 йил декабрь ойида Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ўртасида икки томонлама битим имзоланган.  

Ҳозирда иншоот барпо этиладиган ер майдони, лойиҳа-смета ҳужжатлари ва бошқа техник топшириқлар бўйича якуний тўхтамга келинган. Хитой томони лойиҳани белгиланган муддатда ва юқори сифатда қуриб беришдан манфаатдор.  

Мулоқот давомида Хитой Халқ Республикасининг грант маблағлари ҳисобидан барпо этилаётган мазкур лойиҳанинг аҳамияти, техник-иқтисодий жиҳатлари хусусида фикр алмашилди.  

Томонлар Марказий Осиёда муқобили бўлмаган “Инновацион таълим фонди” замонавий имкониятлари ҳамда истиқболдаги улкан лойиҳаларга йўл очиши билан муҳимлигини эътироф этди.  

Делегация аъзолари Академия таълим жараёни билан ҳам танишди. Кадрлар тайёрлашнинг илғор ёндашувлари, тингловчи ва курсантлар учун яратилган шарт-шароитлар, “Smart-Академия” платформаси доирасида амалга оширилаётган ишлар, айниқса рақамли таълимни ривожлантиришга қаратилган истиқболли лойиҳалар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.  

 

Н.Абдураимова,  

ЎзА