Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ИИВ: 45 уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди
14:40 / 2026-03-10

Мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий ва криминоген вазиятни назорат қилиш, уюшган жиноятчиликка ҳамда қурол-яроғ ноқонуний муомаласига қарши курашиш ишлари изчил йўлга қўйилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилаётган комплекс тезкор чора-тадбирлар натижасида миллионлаб аҳолининг хавфсизлиги таъминланиб, жиноятчиликлар олди олинмоқда.

ИИВ ахборот хизматидан маълум қилишларича, жорий йилнинг январь-февраль ойларида республикамизда криминоген вазиятни барқарорлаштириш юзасидан 6 минг 25  махсус тезкор тадбир амалга оширилди.  

Жумладан, 806 марта тонг тадбирлари ташкил этилиб, 2 минг 876 тинтув ўтказилган. Тезкор тадбирлар давомида жами 45  уюшган жиноий гуруҳнинг ноқонуний фаолияти бартараф этилган.

Тадбир давомида 116 товламачилик, 315 ноқонуний қурол билан боғлиқ, 86 қиморхона ташкил этиш ва 40 одам савдоси, 790 ОИВ инфекциясини тарқатиш, фоҳишахона ташкил этиш каби жиноятлар аниқланган.  

Қидирувда бўлган 533 нафар шахс ушланиб, уларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди.  

Январь-февраль ойларида жами 3 минг 150 жиноят иши қўзғатилган. 2 минг 934 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган ҳамда 980 нафарига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тадбир бошидан ноқонуний қурол сақлаш билан боғлиқ 315 жиноий иш қўзғатилган. Натижада 4 минг 570 совуқ қуроллар олинган. Булар – 50 бита, 72 кастет, 4 мингдан зиёд ўткир тиғли жисмлар ва бошқа турдаги совуқ қуролларни ташкил этган.  

Далилий ашё сифатида 5 минг 814 дона ўқ-дорилар ва 3 кг. 715  грамм портловчи моддалар олинган.

Ижтимоий тармоқларда криминоген вазиятга таъсир кўрсатувчи, ёшлар ва аҳоли орасида бузғунчи ёт ва жиноят олами ғояларини тарғиб қилувчи 47 аккаунт блокланган.

Жиноятчиликнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасиз кураш олиб бориш ҳамда жамиятда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан қатъий чоралар давом эттирилмоқда.  

Н.Абдураимова,

ЎзА