Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ИИВ: 2019 йилнинг 11 ойида жиноятчилик 24 фоизга пасайди
10:42 / 2019-12-11

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида “Одам савдосига қарши курашишнинг ташкилий ва ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш: миллий тажриба ва халқаро амалиёт” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида “Одам савдосига қарши курашишнинг ташкилий ва ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш: миллий тажриба ва халқаро амалиёт” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. 

Унда Ички ишлар вазирининг Ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши курашиш бошқармаси раҳбарияти ва бошқа масъул ходимлари, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ички ишлар вазирининг матбуот котиби полковник Шохруҳ Ғиёсов мамлакатимизда жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар барча жабҳаларда амалга оширилаётганини таъкидлади. Юртимиз бўйлаб “Хавфсиз шаҳар”, “Хавфсиз туризм”, “Хавфсиз уй” ва “Хавфсиз дам олиш” тизимлари жорий этилди.

Жумладан, мамлакатимизда осойишталикни таъминлаш мақсадида профилактика инспекторларининг сони мингта штат бирлигига кўпайтирилди.

Бундан ташқари, 200 дан ортиқ туман ва шаҳар ички ишлар бўлимларида ёшлар масалалари бўйича раҳбар ўринбосари ва хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор лавозимлари жорий этилди. 

Шу билан бирга, ҳукумат томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада, барча турдаги жиноятчилик 2017 йилда 15.7 фоизга, 2018 йилда 33.5 фоизга, 2019 йил 11 ойида 24 фоизга пасайди.

Мазкур ислоҳотлар доирасида, инсон шаъни, қадр қимматини таҳқирловчи, унинг ҳуқуқларини поймол қилувчи одам савдоси масаласи, давлат сиёсатининг жиноятчиликка қарши курашишдаги асосий йўналишларидан бири этиб белгиланган.

Тадбир давомида иштирокчиларнинг саволларига жавоб қайтарилди.