Хабарингиз бор, Баҳрайнда давом этаётган ёшлар ўртасидаги III Осиё ўйинларида футзал бўйича баҳслар 23-30 октябрь кунлари “А” ва “B” гуруҳларида 8 та терма жамоа иштирокида бўлиб ўтади.
Биз учун аҳамиятлиси, Ўзбекистон ўсмирлар футзал терма жамоаси ушбу мусобақанинг “А” гуруҳида Баҳрайн, Афғонистон ҳамда Хитой терма жамоаларига қарши майдонга чиқадиган бўлди.
Футзалчиларимиз ўйинлардаги дастлабки учрашувни 24 октябрь куни Афғонистон термасига қарши ўтказади. 25 октябрь санасида эса Хитой, 27 октябрда Баҳрайн терма жамоалари билан ўйнайди.
Терма жамоамиз бош мураббийи Дилшод Раҳматов мазкур мусобақада қуйидаги футзалчиларни олиб кетди:
Дарвозабонлар: Азизжон Абдураимов, Муҳаммаджон Бахтиёров.
Майдон ўйинчилари: Азизбек Жалолиддинов, Абдулборий Илёсов, Иззатилла Ғуломов, Жавоҳирбек Абдулвосиев, Элшодбек Акмалов, Ислам Ибрагимов, Диёр Мамарасулов, Бунёджон Бозорбоев, Тимур Каллибеков, Иззат Айтбаев, Низомиддин Зиёхиддинов, Самандар Абдувоитов.
Маълумот ўрнида: III Осиё ўйинларининг футзал баҳсларида гуруҳларда 1-2-ўринларни эгаллаган жамоалар ярим финалга йўл олади. 1/2 финалда ғолиб жамоа сўнгги босқичда олтин медаллар учун кураш олиб боради.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА