III МДҲ ўйинларида яна бир медаль қўлга киритилди
Озарбайжонда ўтаётган III МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир кумуш медаль қўшилди.
Гап шундаки, мусобақанинг чавгон бўйича ўтган баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар барча рақиблари устидан ғалаба қозониб, кумуш медалга сазовор бўлди. Натижада, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 22 та олтин, 33 та кумуш, 55 та бронза, жами 109 тага етди.

Шунингдек, ҳозирга қадар юнон-рум кураши бўйича ўтказилган беллашувларда Жавоҳир Шарифбоев, Фарид Каромов, Фахрикамол Комилжонов, Абдулазиз Холмирзаев ва Садриддин Тўлқинбоев каби полвонларимиз илк баҳсларда ғалаба қозонди.
Айни дамда делегациямиз аъзолари қиличбозлик, бадиий гимнастика ва академик эшкак эшиш каби спорт турлари бўйича ҳам медаллар учун куч синашмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА