Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
III МДҲ ўйинларида делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 108 тага етди
10:00 / 2025-10-07

Озарбайжонда ўтаётган III МДҲ ўйинларида бугун, 7 октябрь куни спортчиларимиз турли дастурларда финал босқичида иштирок этади.

Жумладан, чавгон бўйича финал беллашувида Ўзбекистон терма жамоаси Озарбайжон термаси билан рақобатлашади. Шунингдек, делегациямиз аъзолари қиличбозлик, юнон-рум кураши, бадиий гимнастика ва академик эшкак эшиш каби спорт турлари бўйича ҳам медаллар учун куч синашадилар.

Айни дамда Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 22 та олтин, 31 та кумуш, 55 та бронза, жами 108 тани ташкил этган ҳолда умумжамоа ҳисобида тўринчи ўриндан жой олган.  

III МДҲ ўйинларида Россия 116 та олтин, 58 та кумуш ва 38 та бронза медалига эга чиқиб, яққол пешқадамга айланган. Иккинчи ўринда беларуслик спортчилар 32 олтин, 31 кумуш ва 51 бронза билан қайд этилган. Мусобақа мезбонлари 29 та олтин, 48 та кумуш, 89 та бронза медалларини қўлга киритиб, кучли учликдан жой олган.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА