Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ИИБнинг бир гуруҳ ходимлари янги уйга кўчиб ўтди
18:17 / 2021-01-14

Навоий вилояти Зарафшон шаҳри “Матонат” кўчасида қад ростлаган 5 қаватли, 30 хонадонга мўлжалланган кўркам ва файзли уй-жой Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларга топширилди.

Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати берган маълумотга кўра, ўтган 2017-2019 йилларда 138 та хизмат уйлари қурилиб, уй-жойга эҳтиёжи юқори бўлган, хизмат фаолияти давомида жасорат кўрсатиб, қаҳрамонларча ҳалок бўлган ҳамда ҳамкасблари орасида алоҳида намуна кўрсатган ходимларнинг оила аъзоларига берилган. Шунингдек, имтиёзли ипотека кредити асосида 5 та замонавий кўп қаватли уй-жойлар фойдаланишга топширилган.

– Камтарона меҳнатларимиз юксак баҳоланиб, барча қулайликларга эга янги хонадон соҳиби эканлигимдан бахтиёрман, – дейди Зарафшон шаҳар ИИО ФМБ МваФРГ ходими, сафдор Шаҳбоз Саъдуллаев. – Ёш оила бўлганлигимиз боис ижарада яшаш бизга ноқулай вазиятларни юзага келтирди. 6 йиллик иш фаолиятим давомида турли жойларда ижарада яшадим. Шукурким, бугун барча қийинчиликлар ортда қолиб, файзли хонадон эгасига айландик. Билдирилган ишончни оқлаган ҳолда, Ватаним учун садоқат билан хизмат қилишга ваъда бераман.

Албатта, тизимда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ходимларнинг таҳликали эпидемиологик вазиятда кўрсатган жасорати, жамоат тартибини сақлаш ва тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш йўлида амалга оширган мардона сайъ-ҳаракати, фуқароларнинг эркинликларини таъминлаш борасида ўз ҳаётини жиддий хавф остида қолдириб кўрсатган жонбозлигини алоҳида эътироф этиш лозим. Аслида соҳа ходимлари учун энг юксак бахт халқ ишончидир.

 

Абдували БЎРИЕВ,  ЎзА