Сурхондарё вилоят ички ишлар бошқармасида китоб-савдо ярмаркаси ташкил этилди.
Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида вилоят ички ишлар органлари ходимларининг китобхонлик маданияти ва китоб мутолаасига қизиқишини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар, китоб-савдо ярмаркалари ташкил этилиб, ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара асарлари, янги нашр этилган китоблар кенг тарғиб қилинмоқда.

Мазкур ярмарка ҳам осойишталик посбонларининг билим ва малакаларини бойитиш, фикрлаш доирасини кенгайтириш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириб, китоб мутолааси билан бўш вақтини сермазмун ўтказишга йўналтирилгани аҳамиятли бўлди.

Шу куни китоб-савдо ярмаркасида ходимлар ўзбек ва жаҳон адабиётининг янги нашр этилган асарларини, ҳуқуқий ва бошқа мавзуларга оид китобларни харид қилди.
Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири