French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ИИБ ходимлари “Заковат”да баҳслашди
14:54 / 2024-03-05

Янги Ўзбекистонни қуриш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш учун илмли, замонавий билимларни эгаллаган мутахассислар, янгича фикрлайдиган ёш авлод керак.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда барча шаҳар ва туман ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимлар иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилмоқда. Юртимизда оммавий-маърифий ҳаракатга айланиб улгурган ушбу интеллектуал ўйинни ўтказишдан мақсад ёш иқтидорларни кашф этиш, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш, ёшларни илм марралари сари руҳлантириш ва уларнинг дунёқарашларини кенгайтиришдан иборатдир.  

Ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинида иштирок этган жамоаларнинг зукко, билимдон ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган йигит-қизлари ўз маҳоратларини намойиш этди.  

Муросасиз ўтган ўйинда 3-ўринни Ховос тумани ички ишлар бўлими жамоаси, 2-ўринни Мирзаобод тумани ички ишлар бўлими жамоаси ва 1-ўринни вилоят  Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси жамоаси эгаллади.  

Тадбир ғолиблари бошқарма бошлиғининг эсдалик совғалари билан тақдирланиб, уларга танловнинг республика босқичида иштирок этиш учун йўлланма берилди.  

Ташкил этилган бу каби тадбирлар Сирдарё вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ҳар бир ходимнинг Ватанга ва оиласига бўлган садоқатини янада мустаҳкамлаб, фаол хизмат олиб боришини таъминлашга кўмаклашади.  

Шуҳрат Суяров, ЎзА мухбири