Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
II-Иқтисодий форум – ҳудудларга инвестор жалб қилиш учун самарали майдон
17:42 / 2022-08-17

Пойтахтимизда Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида II-Иқтисодий форум бўлиб ўтмоқда.

Тадбир бевосита ва онлайн тарзда аъзо давлатларнинг иқтисодиёт ва савдони ривожлантириш, инвестиция жалб қилиш учун масъул вазирлик, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари, йирик давлат корпорациялари, савдо-саноат палаталари раҳбарларини, экспертлар ва делегацияларнинг бошқа аъзоларини жамлаган.

Иқтисодиёт ва савдо вазирликлари раҳбарлари ҳамда Ташкилот котибияти вакиллари иштирокида кечган ялпи мажлисда мамлакатимиз инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов ШҲТ минтақаси иқтисодий салоҳиятини биргаликда ривожлантириш, ўзаро инвестицияни рағбатлантириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси ишлаб чиқиш зарурлигига эътибор қаратди. Шу билан бирга савдо айланмаси ҳажми барқарор ўсишини таъминлаш, транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлаш, таъминот занжири узлуксизлигини таъминлаш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва агросаноат соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш каби ҳамкорликнинг устувор йўналишларида уйғун фаолият олиб бориш муҳимлигини таъкидлади.

Тадбир иштирокчилари ШҲТ мамлакатлари ўртасида маҳсулот айирбошлаш кўрсаткичи ўсишининг барқарор, ижобий суръатини қайд этди. Масалан, 2021 йил аъзо мамлакатлар ташқи савдо ҳажми 8 триллион доллардан ошиб, учдан бир ҳисса ўсди, ШҲТ ҳудудидаги ички савдо 40 фоиз ошиб, 768 миллиард долларга етди.

Мунозара давомида "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўли, Трансафғон йўлаги каби минтақавий аҳамиятга молик лойиҳаларни тезлаштириш кераклиги ҳам таъкидланди. Умуман, форум дастурига кўра, ШҲТ Саноат инновациялари ярмаркаси ва турли мамлакатлар делегациялари иштирокчилари ўртасида икки томонлама музокаралар ташкил қилинди. Бундан ташқари устувор инвестиция лойиҳалари, халқаро ҳамкорликнинг ўзига хос жиҳатлари, савдо-иқтисодий алоқани тиклаш чоралари, рақамлаштириш даврида шериклик кўламини кенгайтириш, шунингдек ШҲТ маконида яшил иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган мулоқотлар бўлиб ўтди.

ШҲТ Иқтисодий форуми ҳамда учун самарали платформага айланади.

Маълумки, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти раислиги доирасида ҳар йили ўтказиладиган Иқдисодий форум илк бор 2021 йил июнда Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида ташкил этилган. Бугунги кунга келиб, мазкур анжуман нафақат ШҲТ ҳудудида ҳукуматлараро мулоқотни йўлга қўйиш, балки ишбилармон доиралар, корхоналар вакиллари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ШҲТ макони ҳудудларига янада кўпроқ инвесторларни жалб қилишга хизмат қилувчи самарали мулоқот майдонига айланди.

Гўзал Сатторова, ЎзА мухбири