ИҲТ Ахборот агентликлари раҳбарлари Жиддада учрашади
Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ахборот агентликлари иттифоқи (UNA-OIC) Жаҳон Ислом уюшмаси (MWL) билан ҳамкорликда жорий йил 25 февраль (ҳижрий ҳисобда 1447 йил Рамазон ойи 8-санаси) куни Саудия Арабистони Жидда шаҳрида “Рўза ойи учрашуви” тадбирини ташкил этади.
Таъкидланишича, мазкур анжуманда Жаҳон Ислом уюшмаси бош котиби шайх Муҳаммад бин Абдулкарим ал-Иса, Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа, ИҲТ Ахборот агентликлари иттифоқи бош директори Муҳаммад бин Абдураббу ал-Ёмий, шунингдек қатор давлатлар ахборот вазирлари, ИҲТга аъзо мамлакатлар миллий ахборот агентликлари раҳбарлари ҳамда халқаро медиа ташкилотлар вакиллари иштироки режалаштирилган.
Тадбир дастурига кўра, махсус кўргазма билан танишиш, UNA-OIC ва MWL фаолияти ҳақида видеоролик намойиши, “Макка ал-Мукаррама ҳужжати” китоби тақдимоти ва Фаластин ахборот агентлиги (WAFA)га Медиа мукофотини топшириш маросими ҳам бўлиб ўтади.
ЎзА