Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ИҲТ 5-бизнес форум бошланди
10:39 / 2023-11-08

Айни пайт Тошкент шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти 16-саммити арафасида бешинчи бизнес-форум иш бошлади.

Юқори даражадаги йиғилишда аъзо давлатлар ишбилармон доира вакиллари, савдо-иқтисодиёт идоралари раҳбарлари, маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирок этмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорлик жадал ривожланиб, иқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилган кўплаб муҳим лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда.

Маълумки, савдо-иқтисодий ривожланиш аъзо мамлакатларнинг ҳар томонлама интеграцияси учун энг муҳим, қулай йўналиш саналади. Шу боис минтақалараро савдони икки баробар ошириш орқали айни йўналишда дунё миқёсидаги улушни кўпайтириш мақсад қилинган.

Мазкур анжуман савдо сиёсатини либераллаштириш ва уйғунлаштириш, бизнес юритиш учун харажатни камайтириш, молия инфратузилмаси ва институционал салоҳиятни ривожлантириш, савдо тартиб-тамойилини соддалаштиришга хизмат қиладиган йирик ташаббуслар майдонига айланиши кутиляпти.

Тадбирни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби ўринбосари кириш сўзи билан бошлаб берди. Айни пайт Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов чиқиш қилмоқда.

ЎзАни кузатиб боринг, батафсил маълумотлар, интервьюлар тақдим этилади.

Беҳруз Худойбердиев,

ЎзА