“IHF Trophy”: Гандболчиларимиз финалда
Пойтахтимиз мезбонлик қилаётган гандбол бўйича “IHF Trophy” турнирида U20 Ўзбекистон қизлар терма жамоаси финал босқичига йўл олди.
Гандболчи қизларимиз мусобақа ярим финалида Гвинея термасини 29:27 ҳисобида мағлуб этган ҳолда сўнги ҳал қилувчи финалга чиқди ва ушбу босқичда Буюк Британия терма жамоасига қарши олтин медаль ҳамда жаҳон чемпионати йўлланмаси учун рақобатлашадиган бўлди.


Маълумот учун, Ўзбекистон – Буюк Британия термалари баҳси бугун, 3 март куни соат 16:00 да бошланади. Шунингдек, қизлар ўртасидаги U18 ёш тоифасидаги Ўзбекистон терма жамоаси бронза медали учун Янги Каледонияга қарши ўйин ўтказади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА