Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ифторлик тадбирлари давом этмоқда
14:22 / 2023-03-28

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар Сариосиё МФЙда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан ифторлик дастурхони ёзилиб, унга маҳалладаги рўзадорлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” да рўйхатда турувчи оилалар таклиф этилди.

Тадбирда шаҳар ҳокими А.Сулаймонов иштирокчиларни Рамазон ойи билан табриклар экан, бу улуғ ой давомида барча маҳаллаларда “Янги Ўзбекистон Конституцияси давлат бирлиги рамзи” шиори остида ифторликлар ташкил этиб борилишини таъкидлади.  

Ифторлик дастурхони якунида ёши улуғ отахону онахонлар дуога қўл очиб, юртимизниг тинчлиги, деҳқон ва чорвадорларнинг ҳосилига барака сўраб, ишларига муваффақият тилаб кўрсатилган ҳурмат эҳтиром учун миннатдорлик билдиришди.  

Ўлмас Баротов, ЎзА