Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“ИФТИХОРИМСАН, ОНА ТИЛИМ”
15:12 / 2019-10-17

Унда сўзга чиққанлар она тилимизни соф ҳолда келажак авлодга етказиш, уни асраб-авайлаш ва нуфузни ошириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.


Учтепа туманидаги 194 ўрта умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллиги муносабати билан ташкил этилган маданий-маърифий тадбир шундай номланди. Унда сўзга чиққанлар она тилимизни соф ҳолда келажак авлодга етказиш, уни асраб-авайлаш ва нуфузни ошириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

photo5278295858397424604.jpg

Кўплаб ижролари билан санъатсеварлар кўнглидан жой олган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Отабоев ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг иқтидорли актёри, ноёб баритон овоз соҳиби Маҳмуд Рўзиев билан бўлиб ўтган ижодий учрашув тадбир иштирокчиларига ўзгача кайфият бахш этди. Учрашувда санъаткорлар томонидан ижро этилган спектакллардан намуналар, ўқилган ватан ҳақидаги шеърлар болажонларни тўлқинлантириб юборди. Ўқувчилар томонидан намойиш этилган саҳна чиқишлари ва ижро қилинган қўшиқлар ҳам барчага хуш кайфият улашди.

Мадина ОЧИЛОВА,
Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги
194-ўрта умумтаълим мактаби
ўқитувчиси