Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ифлослантирувчи манбалар назоратдан ўтказилди
18:49 / 2026-01-19

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг буйруғига мувофиқ, Муҳитга таъсирни идентификациялаш ва назорат қилишга ( МИЗ) қаратилган давлат дастури ҳамда режали текширишлар доирасида ўтган йили Сирдарё вилояти ҳудудида жами 54 та корхонада атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи манбалар бўйича мониторинг ишлари амалга оширилди.

Назорат тадбирлари аккредитациядан ўтган лабораториялар иштирокида ўтказилиб, ишлаб чиқариш жараёнларининг атмосфера ҳавоси, сув ва тупроқ ҳолатига кўрсатаётган таъсири амалдаги экологик меъёрлар асосида баҳоланди.

– Хусусан, атмосфера ҳавосининг ифлосланишини мониторинг қилиш доирасида 19 та корхонада ҳавога чиқарилаётган зарарли моддалар кўрсаткичлари таҳлил қилинди, – дейди Сирдарё вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Шуҳрат Нўъмонов. –  Оқова ва чиқинди сувлар мониторинги 18 та объектда ўтказилиб, сув ресурсларининг кимёвий ва биологик ҳолати ўрганилди. Шунингдек, 17 та корхонада тупроқ зарарланиши даражаси аниқланди.

Бундан ташқари, Сирдарё вилояти “Давлат экологик экспертизаси маркази” томонидан 2025 йил давомида 1546 та ишчи лойиҳа, лойиҳа олди ҳамда экологик меъёрий ҳужжатлар кўриб чиқилиб, уларнинг атроф-муҳитга эҳтимолий таъсири баҳоланди. Натижалардан келиб чиққан ҳолда, буюртмачиларга давлат экологик экспертизаси хулосалари тақдим этилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири