Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Идораларнинг 500 дан ортиқ вазифалари бир-бирини такрорлайдиган функциялар эди...
12:37 / 2022-12-27

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда бир қатор масалаларни муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Мажлисда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонини тасдиқлаш ҳақидаги масала кўриб чиқилди. Мазкур масала юзасидан адлия вазири А.Тошқулов маъруза қилди:  

—  Бугун замонавий талабларга жавоб берадиган, фуқароларга хизмат кўрсатадиган ихчам, профессионал, адолатли, юқори натижадорликка йўналтирилган давлат бошқаруви тизимини шакллантиришга эҳтиёж юзага келган. Шу мақсадда Президентимизнинг «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Бугунги кунда 61 та бир-бирини такрорламайдиган 8 та мустақил шаклдаги республика ижроия ҳокимияти органлари фаолият юритмоқда. Уларга 107 мингдан ортиқ штат бирликлари ажратилган. Бу органларни сақлаш учун давлат бюджетидан 7,2 триллион сўм маблағ сарфланмоқда. Бу идораларнинг вазифалари таҳлил қилинганда, 5 ярим мингдан ортиқ функцияларни бажариши аниқланди. 

Уларнинг 500дан ортиғи бир-бирини такрорлайдиган функциялардир. Турли субъектлар ўртасида ваколатлар аралашган, қарор қабул қилишда вазирларнинг вазифалари, масъулияти мураккаблашган. Шу боис фармон билан вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тага камайтирилмоқда. Фармонда кўзда тутилган вазифалар ихчам сиёсат юритиш, халқимизга хизмат қиладиган, вазирларнинг сиёсий масъулиятини оширадиган тизимни яратиш, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлар қабул қилишдаги мавқеини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир, — деди вазир.  

Мазкур масала юзасидан муҳокамаларда сўз олган депутатлар ушбу фармоннинг аҳамияти, моҳияти хусусида фикр билдириб, аниқ натижага ишлайдиган тизим яратилаётганини, ихчамлаштириш сиёсати фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш сифатини оширишини таъкидлади. Шунингдек, мазкур жараёнларда парламент фаолиятини ҳам тубдан такомиллаштириш ва фаоллаштириш лозимлиги қайд этилди.  

Муҳокамалардан сўнг мазкур фармонни тасдиқлаш бўйича қарор қабул қилинди.  

 

Муҳтарама Комилова,  

ЎзА