Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Идоралараро мобил гуруҳи аъзолари учрашди
15:29 / 2024-10-07

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида БМТ Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг “Идоралараро мобиль гуруҳларни мувофиқлаштириш ва салоҳиятини ошириш орқали наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш” лойиҳаси доирасида Идоралараро мобиль гуруҳи аъзоларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда БМТ бошқармасининг миллий координатори С.Мақсудова Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази директорининг ўринбосари Ш.Қаюмов ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мобиль гуруҳи вакиллари иштирок этишди.

Сирдарё вилояти бўйича Идоралараро мобиль гуруҳи томонидан 2024 йилнинг 9 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан тақдимот кўринишида маърузалар қилинди.

Шунингдек, Идоралараро мобиль гуруҳи вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикасида гиёҳванд моддалар билан боғлиқ вазият тенденцияси таҳлили, гиёҳвандлик жиноятларидан олинган даромадларни легаллаштириш ҳолатларини аниқлаш учун қўшимча молиявий текширувлар ўтказиш хусусиятлари ҳамда интернет сайтларидан фойдаланган ҳолда гиёҳванд моддаларини ноқонуний олиб ўтиш ва тарқатишнинг замонавий усуллари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида маълумотлар алмашилди.  

Учрашув якунида БМТ бошқармаси ходимлари томонидан Идоралараро мобиль гуруҳининг иш самарадорлигини янада ошириш, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланувига чек қўйиш мақсадида қўшимча замонавий техника воситалари билан таъминлаш, ривожланган хорижий давлатларнинг амалиётидан самарали фойдаланиш мақсадида қўшимча ўқув тренингларини ташкил этиш юзасидан  келишиб олинди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири