English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ID-карталар қулай, ишончли ва шаффоф
15:39 / 2024-05-10

Маиший истеъмол учун аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан истеъмолчиларга махсус ID-карталар етказиб берилган. Шунингдек, “Е-Gaz” дастури ишлаб чиқилиб, унда барча истеъмолчилар ва маиший газ баллонларнинг рўйхати шакллантирилган.

 – Асосий мақсад истеъмолчиларни белгиланган муддатларда узлуксиз суюлтирилган газ билан таъминлаш, аҳоли ва газ таъминоти ташкилотлари ўртасидаги англашилмовчиликларнинг олдини олиш, замонавий технологияларни татбиқ этган ҳолда қулайлик яратишдир, – дейди “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали бўлим бошлиғи Бобир Мамедов. – Автоматлаштириш жараёнини сифатли жорий этиш ҳамда амалда ўз натижаларини кўрсатиши учун нафақат газ таъминоти ходимлари, балки бевосита истеъмолчиларнинг ҳам эътибор ва саъй-ҳаракатлари зарурдир. Улардан биринчи навбатда бепул тақдим этилувчи ID-карталардан эҳтиёткорлик билан, мақсадли фойдаланиш ва ушбу карталарни асло учинчи шахсларга бермаслик, шунингдек, фойдаланишда бўлган маиший газ баллонга бириктирилган махсус бар-кодли ёрлиқларни асраш чораларини кўриш талаб этилади.  

Бухорода бу борада тушунтиришлар давом этмоқда. Янги истеъмолчилар сони ортиб бораётганлиги сабаб уларга махсус карталар берилиб, тўловлар online қабул қилинмоқда.  

Вилоятда истиқомат қилувчи суюлтирилган газ истеъмолчиларига 173 минг 612 дона ID-карталар тарқатилган бўлиб, тўловлар online амалга оширилмоқда. Газ баллонларининг 348 минг 120 донасидан ортиғига эса махсус стикерлар ёпиштирилди. 

 [gallery-17368]

Юқорида келтирилган автоматлаштирилган тизим таъминотнинг хизмат кўрсатиш соҳасида илғор ахборот технологияларини жорий этади. Суюлтирилган газни аҳолига етказиб беришда шаффоф тўлов тизими ва ҳисобининг юритилиши орқали қўшимча қулайликлар яратади. Автоматлаштирилган тизим амалдаги қоғозбозликка бўлган эҳтиёжни йўқ қилади. Энг асосийси, хизмат кўрсатиш шаффофлигини таъминлайди.  

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),

ЎзА мухбирлари