"Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори қабул қилинган бўлиб, қарорга кўра, 2022 йил 1 мартдан қуйидаги хизматлар ЯИДХП орқали электрон шаклда кўрсатила бошлаган:
- Ўзбекистонга чет давлат фуқаросини таклиф қилиш;
- чет давлатда Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқлаш бўйича тегишли ҳужжатлар ва маълумотномалар олиш;
- судланганлик (судланмаганлик) ҳақидаги маълумотлар олиш;
- автотранспорт воситаларида тақиқ мавжудлигини текшириш;
- жазони ижро этиш муассасалари ва манзил колонияларида сақланаётганларни уларнинг яқин қариндошлари билан учрашув вақтини белгилаш.
Ҳайдовчининг йўл-патрул хизмати инспекторига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлари ёнида бўлмаган тақдирда улар махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали текширилади. Бунда, идентификация ID-картага эга фуқароларга тегишли транспорт воситаси ҳайдовчисидан қуйидагиларни талаб қилиш амалиёти бекор қилинади:
*янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
*транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, транспортга эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
*транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси.
Батафсил:
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/kw-eryRJFkg" title="ID-карта бўлса, ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсатиш талаб этилмайди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>"Ҳуқуқий эксперт" туркум видеолавҳаларини кузатишда давом этинг ва ўз ҳақ-ҳуқуқларингиз ҳақида батафсил маълумотга эга бўлинг.
М.Турдалиева, А.Содиқов ЎзА