Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ички валюта бозорида сўм мустаҳкамланди
13:50 / 2025-12-13

Марказий банк томонидан Ички валюта бозори бўйича шарҳ эълон қилинди.

Унга кўра, жорий йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистон ички валюта бозорида муҳим тенденция кузатилди. Миллий валюта сўм долларга нисбатан барқарорлашиб, мустахкамланиш фазасига ўтди. Бу иқтисодий жараён мамлакат молия тизимида ишончни ошириш билан бирга, ташқи савдо ва иқтисодий фаолликнинг яхшиланишини ҳам кўрсатмоқда.

2025 йил бошидан буён сўм долларга нисбатан тахминан 7,5 фоизга мустахкамланди. Шу даврда валюта бозори талаб ва таклиф бўйича қуйидаги ўсишларни кўрсатди. Чет эл валютасига бўлган талаб 24 фоизга ошди. Валюта таклифи эса 26 фоизга ўсди.

Юридик шахсларнинг валютага бўлган талаб ва таклифи мос равишда 24 фоиз ва 35 фоизга ошгани бозорнинг барқарорлигини таъминлашга ёрдам берди.

2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида экспорт тушумлари (олтинсиз) 16 миллиард долларга етди, шунингдек 8,9 миллиард доллар ички валюта бозорида сотилди. Бу ички бозорга сезиларли қўшимча валюта манбаи яратди.

Аҳоли томонидан банкларга сотилган ва чегара орқали киритилган чет эл валютаси ҳам сўмга бўлган ишончни оширди.

Сўмнинг барқарорлиги ички бозорда нархлар инфляциясини пасайтиришга ёрдам берди, истеъмол нархларини назорат қилишни кучайтирди.

Барқарор сўм ички ва халқаро сарф-харажатларда ишончни оширди, бу эса инвесторлар учун қулай муҳит яратади. Барқарор сўм импорт харажатларини енгиллаштириб, иқтисодиётни ташқи шоклардан ҳимоя қилиш имконини беради.

Ш.Маматуропова, ЎзА