Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ички валюта бозорида Этика кодекси қабул қилинди
18:50 / 2022-04-15

Этика кодекси ички валюта бозорида валюта олди-сотди операцияларининг амалга оширилишини янада такомиллаштириш, жумладан, бозор иштирокчилари томонидан юқори стандартларга асосланган бозор фаолиятини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари томонидан ишлаб чиқилган. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати маълум қилди.

fУнда кодекс ички валюта бозори иштирокчиларининг барқарор фаолият кўрсатишига асос бўлиб, барча манфаатдор томонларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ҳалол ва холис фаолият юритишлари учун шаклланган умумахлоқ нормалари жамланмаси ҳисобланади.

Мазкур кодекс ички валюта бозорининг яхлитлиги ва самарадорлигини таъминлаш ҳамда такомиллаштиришга қаратилган бўлиб, қонунчилик ҳужжатларида тўғридан-тўғри кўзда тутилмаган масалаларни тартибга солиш бўйича тавсиявий характерга эга.

Кодекс ички валюта бозорида қуйидаги асосий тамойилларни ўз ичига олади.

Профессионализм − ички валюта бозорида фаолият олиб борувчи масъул ходимларнинг профессионал даражада тегишли тажриба, техник билим, малака ва кўникмаларга эга бўлиши керак.

Маълумотлар конфиденциаллиги − бозор иштирокчилари томонидан ўз мижозларига хизмат кўрсатиш жараёнида олган конфиденциал маълумотларни сақлаш, ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш лозим.

Манфаатлар тўқнашуви − ички валюта бозори иштирокчиларининг хизмат мажбуриятларини объектив ва холисона бажаришига таъсир кўрсатадиган бевосита ёки билвосита шахсий манфаатлар тўқнашуви, бозор манипуляцияси − бозор иштирокчилари томонидан бозорнинг бошқа иштирокчиларини чалғитиш ва бозор фаолиятини барқарор ишлашига тўсқинлик қилиш мақсадида чалғитувчи нархларда буюртмаларнинг киритилиши ёки талаб, таклиф ва савдолар ҳажмининг сунъий равишда оширилиши мувофиқлаштирилмоқда.

Ахборот алмашиш ва коммуникация − бозор иштирокчилари ўртасида маълумотлар шаффофлиги таъминланиши, ахборот алмашинувида профессионал ёндашилиш ҳамда нотўғри маълумотлар тарқатилмаслик, мижозлар билан муносабатлар − бозор иштирокчилари ва ўз мижозлари ўртасидаги ахлоқий меъёр, профессионалликка амал қилинган муносабатлар.

Бугунги кунда «Ички валюта бозорида Этика кодекси» тижорат банклари томонидан қабул қилинган ҳолда ички валюта бозоридаги фаолияти кодекс қоидаларига мувофиқлаштирилмоқда.

ЎзА