Хоразмда мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари учун мўлжалланган икки кунлик “Мувозанат” тренинглари бўлиб ўтди.
Унда 200 нафардан ортиқ мактабгача таълим ташкилотлари психологлари иштирок этди.
Тренинглардан кўзланган мақсад педагогларнинг ички мувозанатини сақлаш, профессионал саломатлигини мустаҳкамлаш ва болалар учун эмоционал фаровон муҳит яратишга кўмаклашишдир.
– Педагогларни психологик қўллаб-қувватлашга қаратилган икки кунлик тренинг дастури доирасида мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг эмоционал саломатлигини тиклаш, профессионал ва ҳиссий чарчашнинг олдини олиш, жамоада экологик ва дўстона муҳит яратиш, педагогларни амалий техникалар, ўз-ўзини бошқариш ва эмоционал қўллаб-қувватлаш кўникмаларига ўргатиш, эмоционал интеллект ва профессионал мотивацияни ривожлантириш, таълим муҳитида эмоционал ва жисмоний зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш каби психологик методлар ўзлаштирилди, — дейди Хоразм вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ирода Якубова. – Ушбу методларни янада мустаҳкамлаш мақсадида амалий машқлар ҳам бажарадилар.
[gallery-26059]
Жорий йилнинг октябрь-декабрь ойларида республика бўйлаб босқичма-босқич ўтказилаётган тренинглар давомида мутахассислар амалий машқлар, интерактив машғулотлар ва маъруза модуллари орқали тажриба алмашиш имконига эга бўладилар.
Аҳмаджон Шокиров,
Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари