Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ички ишлар ходимлари интеллектуал танловларда баҳслашди
21:32 / 2022-04-27

Навоийда “Маънавият” ойлиги доирасида шаҳар – туман ИИБ ҳамда соҳавий хизмат жамоалари ўртасида “Зукко китобхон” ва “Заковат” интеллектуал танловлари ўтказилди.

Шу кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида ички ишлар тизимида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги” давом этмоқда. Ойлик доирасида Навоий вилояти ИИБ томонидан шаҳар ва туманлар ИИБ ҳамда соҳавий хизмат жамоалари ўртасида “Зукко китобхон ”ва “Заковат” интеллектуал танловлари ўтказилди.

Мазкур интеллектуал танловлар тизимдаги иқтидорли, ижодкор ва китобхон ходимларни аниқлаш ва рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди. “Зукко китобхон” танловида жами 16 нафар жамоа иштирок этди. Ихтиёрий танлов асосидан адабий асарлар танланиб, саволларга тезкорлик ва аниқлик билан жавоб бериш талаб этилди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда иштирокчилар Заҳирддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асари ҳамда Абдулла Қодирийниг “Ўткан кунлар” романи бўйича саволларга жавоб берди.

Беллашув якунига кўра, вилоят ИИБ жамоаси биринчи, Зарафшон шаҳар ИИБ жамоаси иккинчи ва Хатирчи тумани ИИБ жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Ички ишлар ходимлари ўртасида ўтказилган “Заковат“ интелектуал ўйини ҳам қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. 11 та жамоа иштирок этган баҳсда гуруҳлар белгиланган вақт ичида саволларга тўғри ва аниқ жавоб беришга ҳаракат қилди.

Якуний натижаларга кўра, биринчи ўрин Кармана тумани ИИБ, 2-ўрин ППХ ва 3-ўрин Навбаҳор туман ИИБ жамоасига насиб этди.

Танловлар якунида ғолиб ва совриндор жамоалар вилоят ИИБ томонидан “Диплом”, пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Абдували Бўриев, ЎзА.