Ички ишлар ходимлари ҳам ҳашарда иштирок этмоқда
Юртимизда бугун ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашарида Самарқанд вилоятидаги ички ишлар идоралари ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Хусусан, вилоят ИИБда хизмат қилаётган соҳа фидойилари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларида фаол иштирок этиб, аввало бошқарма ва унинг атрофини обод қилдилар.



Худди шу каби барча шаҳар ва туман ИИБ ва соҳавий хизматлар маъмурий биноларида гигиена талабларига эътибор қаратилиб, ҳудудлар тартибга кетирилди, чиқиндилардан тозаланди.
Шунингдек, аҳолини қўллаб-қувватлаш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни кучайтириш мақсадида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ёлғиз қариялар ҳолидан хабар олинди.



Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати